Алексей Хен Тошкент шаҳар ҳокимига ўринбосар этиб тайинланди, дея хабар бермоқда пойтахт матбуот хизмати.

У шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари — Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари бўлди.

Бунгача мазкур департамент директорининг биринчи ўринбосари эди.

Алексей Хен 1983 йилда Хоразм вилоятида туғилган. Маълумоти олий. 2005 йилда Тошкент давлат юридик институтини (ҳозирги ТДЮУ) тамомлаган.