Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида «Ўзбеккосмос» агентлиги ташкил этилди. Камол Мўминов агентлик фаолиятининг 10 йилида мамлакатда космик соҳани ривожлантиришга доир меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилганини таъкидлайди. Хорижий давлатларнинг миллий космик ташкилотлари, хусусан, БМТнинг Космик Фазо бўйича бошқармаси (UNOOSA) билан алоқалар ўрнатилган.
2002 йилда «Ўзбеккосмос»
тугатилди. Фанлар академиясининг Космик тадқиқотлар маркази ташкил этилиб, унга иккита корхона бириктирилди, қолганлари эса турли вазирлик ва идораларга ўтказилди.
2019 йил август ойида президент Шавкат Мирзиёев имзолаган «Ўзбекистонда космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида»ги
фармонга кўра «Ўзбеккосмос» агентлиги қайта ташкил этилди. Агентликнинг вазифалари қаторида Ерни масофадан туриб зондлаш тизимини ишлаб чиқиш, сунъий йўлдош алоқа тармоғини яратиш, сунъий йўлдош навигация тизимларидан фойдаланиш ва бошқалар бор.
Бу вазифаларнинг амалга оширилиши замонавий иш ўринларини яратиш, илм-фанни ривожлантириш, технологик мустақилликни, мамлакатнинг космик тадқиқотлар соҳасида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи даражасини ошириш имконини беради.
Изоҳ