Тошкент шаҳри Яккасарой тумани жойлашган Дўстлик (собиқ Бобур) боғида «Анжир» жонли мусиқа ва шаҳар маданияти фестивали ўтказилади. У 16−17 апрель кунлари open air форматида бўлиб ўтади.

Festival дастуридан шеърият тадбирлари, йога бўйича мастер-класслар, винил пластинкалари ярмаркаси, ландшафт дизайни ва санъат буюмлари кўргазмаси ўрин олган. Хендмейд-мастерлар ва маҳаллий брендлар «Тепло» (Илиқ) handmade маҳсулотлари анъанавий ярмаркасида иштирок этади.

Паркдаги ижодий тадбирлар икки кун давомида соат 16: 00 дан 20: 00 гача бўлиб ўтади.


Фестивалнинг асосий саҳнасида k-pop рақс жамоалари ва тошкентлик мусиқачилар Жасур Мирсагатов ва Sulton гуруҳи, «Электрооко», «Крылья Оригами», Silence, «Деревянный Слон» ва Rishat ўз ижроси билан қатнашади. Уларни боғ чимларига қулай ўрнашиб олган ҳолда тинглаш мумкин бўлади.

Фестивални ўтказиш ғояси мусиқачи, продюсер ва журналист Никита Макаренкога тегишли. Унинг сўзларига кўра, «Анжир» — нотижорий лойиҳа бўлиб, шаҳарликлар томонидан шаҳарликлар учун яратилмоқда.

Паркга, шунингдек, барча тадбирлар ва концерт майдонига кириш — бепул.

Фестиваль харажатларини бош ҳомийлар — KORYOIN Ўзбекистон кореялик ишбилармонлар клуби ва Euroroads компаниялар гуруҳи ўз зиммасига олган.

Фестивални шунингдек, Italpanelli ва Art 4 life компаниялари қўллаб-қувватлашмоқда. Овоз мосламаларига IOSIS SHOW жавобгар, чироқ ускуналари ва экранларни эса Ahad Mix компанияси тақдим этади.

«Анжир» фестивали продюсерлари — Никита Макаренко, Ашот Даниелян ва Ирода Юсупова ҳисобланади.

«Анжир» фестивали дастури (асосий саҳна)

Шанба, 16 апрель

16:00−17:00 Шеърият тадбири

17:00−18:00 «Деревянный Слон» (rock) гуруҳи чиқиши

18:00−9:00 RISHAT (r'n'b, pop)

19:00−20:00 Жасур Мирсагатов ва Sultan (pop) гуруҳи

20:00−21:30 ЭЛЕКТРООКО (electro-pop/rock) гуруҳи

Якшанба, 17 апрель

17:00−18:00 Шеърият тадбири

18:00−19:00 k-pop рақс жамоалари чиқишлари

19:00−20:00 Silence гуруҳи (pop-rock)

20:00−21:30 «Крылья Оригами» гуруҳи (indie-rock)