Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Абдурахманов Дилмурод Холйигитович тайинланди.

Бу ҳақда душанба, 11 апрель куни ўтказилган йиғилишда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев эълон қилди.

У бунга қадар Сайхунобод туманидаги «Политекс Сирдарё» масъулияти чекланган жамияти шаклидаги тўқимачилик кластери раҳбари сифатида фаолият юритган.

Дилмурод Абдурахманов 1983 йилда Ховос туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

Бундан ташқари, у «Шуҳрат» медали соҳиби ҳам ҳисобланади.