Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 12 апрелдан амал қилувчи курсларини эълон қилди. Унга кўра:

  • 1 АҚШ доллари 15,31 сўмга пасайди ва 11 329,38 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 45,67 сўмга ўсди ва 12 377,35 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 4,98 сўмга пасайди ва 142,94 сўмга тенг бўлди.

Долларнинг расмий курси бир ҳафта олдин сўнгги маротаба ўсганидан бери пасайишда давом этмоқда. Рубль эса охирги икки йилдаги сўмга нисбатан рекорд кўрсаткичини қайд этганидан сўнг пасайди.