Қирғизистон президенти Садир Жапаров имзолаган фармонга кўра Муса Мураталиевич Жаманбаев Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

2018 йилнинг декабридан буён элчихонага раҳбарлик қилган Ибрагим Жунусов йил бошида дипломатик миссиясини якунлаган эди.

Қирғизистон президенти сайтидаги маълумотларга кўра, Муса Жаманбоев бунгача давлат раҳбарининг протокол хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келган.