6 апрель куни Quacquarelli Symonds халқаро рейтинг агентлиги 2022 йил учун дунё университетларининг «Фан бўйича рейтинги» (Subject Rankings) натижаларини эълон қилди.

QS by Subject Rankings`да «Математика» фани соҳасида эришган натижалари кўра, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети (ЎзМУ) дунёнинг кучли 500 талик (451−500) университетлар қаторидан ўрин эгаллади.

Шунингдек, университет Emerging Europe & Central Asia (EECA) минтақаси рейтингида Топ-300`таликка кирди. ЎзМУ 2021 йилги EECA рейтингида Топ-400`таликдан жой олганди. Эслатиб ўтамиз, ЎзМУ 2021 йилда Ўзбекистон ОТМлари рейтингида 2-ўринга лойиқ кўрилганди.

QS by Subject Rankings маълумотларига кўра, ушбу университетда ўқиш минимум ва максимум нархи халқаро талабалар учун бир хил — 2 минг долларга тенг. Маҳаллий талабалар учн эса минимум нарх 700 доллар, максимум эса — 10 минг долларни ташкил қилади.

«Математика» фани бўйича рейтингда биринчи ўринни — Массачусетс технология институти, иккинчи ўринни — Стенфорд университети ҳамда учинчи ўринни — Кембриж университети (Буюк Британия) эгаллади.

Бундан ташқари, «Фан соҳалари рейтинги» (Subject Rankings) бўйича Топ-5`талик натижалар қуйидагича бўлди.

Санъат ва гуманитар йўналиши бўйича:

  1. Оксфорд университети (Буюк Британия);
  2. Кембриж университети (Буюк Британия);
  3. Гарвард университети (AҚШ).
  4. Калифорния университети, Берклей (АҚШ);
  5. Стенфорд университети (АҚШ).

Муҳандислик ва технология йўналиши бўйича:

  1. Массачусетс технология институти (AҚШ);
  2. Кембриж университети (Буюк Британия);
  3. Оксфорд университети (Буюк Британия).
  4. Наньян технология институти (Сингапур);
  5. Стенфорд университети (АҚШ).

Ҳаётий фанлар ва тиббиёт йўналиши бўйича:

  1. Гарвард университети (AҚШ);
  2. Оксфорд университети (Буюк Британия);
  3. Жонс Ҳопкинс (АҚШ).
  4. Кембриж университети (Буюк Британия);
  5. Стенфорд университети (АҚШ).

Табиий фанлар йўналиши бўйича:

  1. Массачусетс технология институти (AҚШ);
  2. Гарвард университети (AҚШ);
  3. Кембриж университети (Буюк Британия);
  4. Оксфорд университети (Буюк Британия).
  5. Стенфорд университети (АҚШ).

Ижтимоий фанлар ва менежмент йўналиши бўйича:

  1. Гарвард университети (AҚШ);
  2. Оксфорд университети (Буюк Британия).
  3. Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби (LSE), Буюк Британия.
  4. Кембриж университети (Буюк Британия);
  5. Стенфорд университети (АҚШ).

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Quacquarelli Symonds томонидан эълон қилинган World University Rankings 2022 рейтингида ҳам Массачусетс технология институти биринчи ўринни эгаллаганди.