31 март куни соат 19:20 да Хоразм вилояти ИИБ навбатчилик қисмига Урганч шаҳрининг Ал-Хоразмий ва Хонқа кўчаси чорраҳасида ўрнатилган реклама мониторида порнографик мазмундаги видео намойиш этилгани тўғрисида хабар келиб тушган, дея хабар қилди бошқарма ахборот хизмати.

Ушбу видеолавҳанинг реклама мониторидаги намойиши зудлик билан тўхтатилган ва ички ишлар органлари томонидан олиб борилган дастлабки тезкор-суриштирув ишлари натижасида порнографик мазмундаги видеолавҳа реклама монитори тегишли бўлган хусусий фирма ишчиси, 1978 йилда туғилган И. И. томонидан реклама роликларини жойлаштириш жараёнида эҳтиётсиз натижасида монитор хотирасига юклангани маълум бўлди.

Кейинроқ ижтимоий тармоқларда ушбу видеони жойлаштирган шахс жамоатчиликдан узр сўрагани акс этган видеоёзув тарқалди.

Хозирда ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.