Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 28 февралдаги 70-сонли бўйруғига асосан умумтаълим мактабларининг 9 ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхатини тасдиқлади.

2021−2022 ўқув йилида якуний давлат аттестацияси мактабларнинг:

  • 9-синф битирувчилари учун — она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили, математика, тарих, жисмоний тарбия ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича;
  • 11-синф битирувчилари учун — она тили ва адабиёт, математика, чет тили, тарих ва ва қўшимча равишда ўқувчиларнинг танлови асосида белгиланган фан бўйича ўтказилади.

Умумтаълим мактабларида таълим бериладиган барча тилларда якуний давлат аттестациялари ўтказиладиган фанлар бўйича намунавий назорат материаллари Республика таълим маркази томонидан тайёрланиб, таълим марказининг расмий сайтида эълон қилинади.