Қозоғистон №647/648-сонли «Нукус — Бейнеу — Нукус» ва №½ «Олмаота — Тошкент — Олмаота» йўналишидаги халқаро поездлар ҳаракатининг қайта тикланишини карантин чекловлари туфайли қолдирди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси хабар берди.

Ушбу қарор Қозоғистон ҳудудида коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган.

Чипта сотиб олган йўловчилар темир йўл кассаларига мурожаат қилишлари мумкин, бу ерда уларга чипталар пули тўлиқ қайтарилади ёки бошқа муддатга қайта расмийлаштирилади.

Аввалроқ, 1 апрелдан Нукусдан Қозоғистоннинг Бейнеу шаҳрига (Манғистау вилояти маркази) йўловчи поезд ҳаракати тикланаётгани ҳақида хабар берилганди.