Исроилов Абдулазиз Абдусаттарович Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Тайинловга қадар Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази бош директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Унинг зиммасига шаҳарда жойлашган каналлар ва улардаги иншоотларни сақлаш бўйича ягона техник сиёсатни олиб бориш, уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш, ирригация ва дренаж тизимида амалга оширилаётган ишларни назорат қилиш киради.

Қолаверса, у Тошкент шаҳрида сув тошқини ҳамда ёғингарчилик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш аҳволини тизимли таҳлил қилишга ҳам жавобгар бўлади.