АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги Dolby Theatre биносида 94-маротаба «Оскар» мукофотининг номинациялар бўйича ғолибларига топширилди.

Энг яхши бадиий фильм — «CODA: Кар ота-оналарнинг фарзанди» бўлди.

Йилнинг энг яхши актёри номинациясида «Қирол Ричард» фильмидаги роли учун Уилл Смитт, энг яхши актриса сифатида эса Жессика Честейн «Темми Фейнинг кўзлари» фильмидаги роли учун «Оскар» мукофотига лойиқ топилди.

Маросим чоғида бошловчи Крис Рок автоиммун касаллик туфайли сочи тўкилган Уилл Смитнинг рафиқаси Жада Пинкетт Смитнинг «ажойиб соч турмаги» ҳақида ҳазил қилди. Уилл Смит саҳнага чиқиб, унга мушт туширди. Уилл Смит мукофотни олгандан кейин қилган нутқида кечирим сўради ва ҳаётда оилани ҳимоя қилиш муҳимлигини кўз ёшлари билан айтди.

«Ит кучи» фильми режиссёри Жейн Кемпион энг яхши режиссёр деб тан олинди. Disney студиясининг «Энканто» мультфильми энг яхши анимацион фильм номинациясида ғолиб бўлди.

«Дюна» фильми ижодкорлари турли хил номинацияларда 6 та «Оскар»га эга чиқишди.

Энг яхши бадиий фильм — «CODA: Кар ота-оналарнинг фарзанди». Фото: JoBlo.com

Энг яхши актриса — Жессика Честейн — «Темми Фейнинг кўзлари». Фото: Movieclips Trailers (YouTube)

Энг яхши анимацион фильм — «Энканто». Фото: Popsugar

«Оскар-2021» мукофоти совриндорлари:

  • Энг яхши бадиий фильм — «CODA: Кар ота-оналарнинг фарзанди»;
  • Энг яхши актёр — Уилл Смитт («Қирол Ричард» фильми);
  • Энг яхши актриса — Жессика Честейн («Темми Фейнинг кўзлари»);
  • Энг яхши режиссёр — Жейн Кемпион «Ит кучи»;
  • Энг яхши операторлик иши — Грег Фрейзер («Дюна»);
  • Энг яхши анимацион фильм — «Энканто» (Disney);
  • Энг яхши иккинчи пландаги актриса — Ариана Дебос («Вест сайд ҳикояси»);
  • Энг яхши иккинчи пландаги актёр — Трой Котзур («CODA: Кар ота-оналарнинг фарзанди»);
  • Энг яхши хорижий бадиий фильм — «Машинамни ҳайда» (Япония);
  • Энг яхши либослар дизайни — «Круэлла»;
  • Энг яхши «akeup ва соч турмаги — «Темми Фейнинг кўзлари»;
  • Энг яхши визуал эффектлар — «Дюна»;
  • Энг яхши қисқа метражли анимацион фильм — «Ойнатозалагич» (испан режиссёри Альберто Мьельго);
  • Энг яхши қисқа метражли фильм — «Узоқ хайрлашув»;
  • Энг яхши қисқа метражли ҳужжатли фильм — «Баскетбол маликаси»;
  • Энг яхши оригинал саундтрек — «Дюна»;
  • Энг яхши монтаж — «Дюна».