30 мартдан бошлаб «Шарқий» хаб лойиҳаси доирасида Uzbekistan Airways авиакомпанияси Наманган — Олмаота — Наманган янги халқаро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни йўлга қўяди. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар берди.

Парвозлар ҳафтада икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилади.

Авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий сайтидан, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Маълумот учун, 1 март куни Қозоғистоннинг FlyArystan авиакомпанияси Олмаота — Наманган — Олмаота йўналишида дастлабки парвозни амалга оширди. Ўшанда компания яқин ойларда қатновлар чартер асосида амалга оширилиши ва келгусида, доимий тўлиқ юкланган ҳолатда ушбу йўналишда мунтазам рейслар йўлга қўйилишини маълум қилган эди.