ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳайдовчиларни Тошкент шаҳрида кузатилаётган кучли шамол оқибатларидан огоҳлантирди.

«️Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.

Аввалроқ, Ўзгидромет 25 ва 26 мартда республиканинг айрим жойларида шамол 18−23 м/с гача кучайиши кутилаётгани ҳақида хабар берганди.

Қолаверса, шанба куни Ўзбекистонга яна нам ва салқин ҳавонинг бир қисми кириб келишини маълум қилинганди. Шу куни республиканинг шимолидан бошқа барча ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни ёмғир тўхтайди. Дам олиш кунларидаги ҳарорат +15 даражагача исиши кутилмоқда.