Фарғона вилоятида туман ва шаҳарлар чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамага қўйилди. Ҳужжат Вазирлар Маҳкамаси таклифига биноан вилоят ҳокимлиги томонидан 25 март куни эълон қилинди.

Унга кўра, вилоятнинг 7 та тумани ҳисобидан учта шаҳар ҳудудини қуйидагича кенгайтириш таклиф этилмоқда:

  • Фарғона туманидан 951,5 гектар (шундан 542,71 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
  • Қўштепа туманидан 133,59 гектар (шундан 17,07 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
  • Тошлоқ туманидан 34,4 гектар ер майдони Марғилон шаҳри таркибига;
  • Данғара туманидан 814,9 гектар (шундан 327,5 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
  • Ўзбекистон туманидан 1456 гектар (шундан 532,9 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
  • Учкўприк туманидан 424,66 гектар (шундан 179,06 гектар қишлоқ хўжалиги ерлари) ер майдони Қўқон шаҳри таркибига;
  • Фарғона туманидан 811,66 гектар (шундан 73,91 гектар қишлоқ хўжалиги) ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказиш белгиланган.

Марғилон, Қўқон ва Фарғона шаҳаpлари таpкибига қўшимча равишда киpитилаётган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналарига қаpашли еpлаp уларнинг ихтиёpида қолади.

Ҳужжат депутатлар томонидан маъқуллангач, Сенатга юборилади.

Қарор лойиҳаси муҳокамалари 9 апрелга қадар давом этади.