26 март ҳолатига февраль ойи учун 183 052 нафар истеъмолчига 18,4 млрд сўм кешбэк тўлаб берилди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Февраль ойида истеъмолчилар томонидан 27,9 млрд сўм кешбэк йиғилиб, шундан 24 март ҳолатига 12,1 млрд сўм тўланган.

Қўмита тадбиркорлар томонидан солиқ ҳисоботлари топширилиши, камчиликлар тузатилиши ҳамда уларнинг қарздорлиги камайиши бўйича ўзгаришлар инобатга олиниб, қолган кешбэк суммалари ҳам тўлаб борилаётганини қайд этди.

«Тадбиркорлик субъектларининг солиқ ҳисоботларидаги камчиликлар тузатилганлиги боис истеъмолчиларга яна 6,3 млрд сўм кешбэк тўланди», — дейилади хабарда.

Март ойида ҳисобланган кешбэк эса апрель ойининг 21−25-саналарида қайтарилиши қўшимча қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар банк карталарига харид суммасидан 1% кешбэк қайтарилмоқда. Аввалроқ, «Газета.uz» кешбэкни қандай қайтариб олиш мумкинлиги бўйича қўлланма тайёрлаган эди.