Маданият вазири ўринбосари Олимжон Намозович Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан мазкур лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Нигоҳ канали хабар берди.

Олимжон Мирзаев 2020 йилнинг октябрь ойи охирларида «Киберхавфсизлик маркази» ДУК директори ўринбосари лавозимидан Маданият вазирлигига ўтганди.

Унинг ўрнини Муроджон Мажидов эгаллади. У бунга қадар Вазирлар Маҳкамасида масъул ходим сифатида фаолият юритиб келган.