26−27 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Жумладан:

  • Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон;
  • Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музработ;
  • Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон;
  • Навоий вилояти: Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
  • Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;
  • Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пскент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалалқудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонобод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан, шунингдек, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш сўралган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзгидромет 17 март куни шу йилнинг март ойидаги кучли ва давомий ёғингарчиликлар илгари кузатилмагани маълум қилди. Тошкентда деярли 2 ойлик ёғингарчилик миқдори ёғди. Тоғли ва тоғ олди ҳудудларида ёғингарчилик одатдагидан 2−3 марта кўп бўлган.