Номаълум этиологияли заҳарланиш натижасида 5 нафар фуқаро оламдан ўтди, дея хабар бермоқда ФВВ.

21 март куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳрида жойлашган Шикорбеги 3-берк кўчасидаги уйда 5 нафар фуқаро вафот этди. Мутахассисларнинг ўрганишларига кўра, фуқаролар ис газидан заҳарланиб вафот этганлиги тахмин қилинмоқда.

Fargoniy.uz канали хабар беришича, вафот этган фуқаролар бир оила аъзолари бўлиб, булар Қўқон шаҳридаги «Ҳазрати Аббос» масжиди имом-хатиби Саидкамолхон Маҳмудов, унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар вояга етмаган фарзандлари бўлган.

«Ҳудудгазтаъминот» матбуот хизматининг маълум қилишича, хонадон газлаштирилган бўлган. Хонадан ўрганилганда, автомобиль сақлаш жойида икки контурли иситиш қозони ўрнатилганлиги ва унинг тепасида ётоқхона жойлашганлиги аниқланган.

«Шу билан бирга, дудбъоронда носозликлар аниқланган, хусусан, унинг яхлитлиги бузилган. Бу эса ис гази тўпланишига сабаб бўлиши мумкин бўлган», — дейилади хабарда.

ФВВ ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинлангани, экспертиза натижалари олингандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этилишини маълум қилди. Тергов ҳаракатлари ҳам олиб борилмоқда.