19 март куни соат 21:00 дан 20 март куни соат 06:00 га қадар Алишер Навоий шоҳ ва Лабзак кўчаларининг айрим қисмлари ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли:

  • Алишер Навоий шоҳ кўчаси Абай кўчаси чорраҳасидан Шароф Рашидов шоҳ кўчаси чорраҳасигача;
  • Лабзак кўчаси Алишер Навоий шоҳ кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача бўлган ҳудуд вақтинча ёпилади.

Ҳокимлик ушбу вақт оралиғида тирбандликларни олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фодаланишни тавсия қилди.