Газета.uz пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда Наврўз байрами дастурхони учун тайёрланадиган егуликлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Байрамона ош ва айрон


Ушбу паловни бежизга «байрамона» деб аташмайди — ахир бу таом байрам дастурхонининг кўрки ҳисобланади. Аммо паловни мазали қилиб пишириш учун сизга бизга маълум бўлган бир нечта сирлар ас қотиши мумкин.

Кўк сомса


Кўкатли сомсани фақатгина қатламали хамирдан тайёрлаш шарт эмас. Юпқа қилиб ёйилган оддий хамирдан у янада мазалироқ бўлиб пишади. Унинг ичидаги асосидан роҳатланишингизга эса ҳеч нима ҳалақит қила олмайди.

Саримсоқпиёз, картошка ва мол гўштидан антиқа таом


Оддий масаллиқлар солинадиган таомни умуман бошқа кўриниш ва таъмда чиқишини хоҳласангиз, унда бизнинг бу усул айнан сиз учун.

Стейк билан тайёрланган илиқ салат


Стейк билан тайёрланган бундай илиқ салатни асосий таом сифатида ҳам бемалол истеъмол қилиш мумкин. Ҳар хил масаллиқлардан фойдаланилгани ва ажойиб кўриниши билан бу салат ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

Асалли ноодатий қуш тили


Кўпчилигимиз ушбу қарсилдоқ ширинликни болалик пайтимизданоқ жуда яхши биламиз. Қуш тилининг рецептари кўп бўлиб, уларнинг барчаси ширинлик юмшоқ ва ҳаводор бўлиб чиқишига қаратилган.

Жем ва безели пирог


Қумоқ хамирдан тайёрланган безели пирогнинг кўриниши шунчалик ғайриоддий-ки, ҳатто оддий кунни ҳам байрамга айлантириб юбора олади. Унинг рецепти жуда оддий, аммо айрим нарсаларни билиб олиш зарур.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15