Баҳорги совуқлар даврида бутун республика миқёсида аграрчиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Улар мевали боғ ва токзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларига ҳаво ҳарорати салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида соҳа олимлари билан биргаликда тавсиялар ишлаб чиқади, уларни жорий этади.

Тезкор гуруҳлар республика штабини қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев, ҳудудий штабларни эса Қорақалпоғистон Вазирлар кенгаши раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқаради.

Эслатиб ўтамиз, 17−20 март кунлари республика ҳудудида кескин совуқ тушиши, ҳаво ҳарорати кечаси −7…−10 даража совуқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Хусусан, 18 мартга ўтар кечаси республиканинг аксарият қисмида қор ёғди.

Республика мониторинг штаби алоқа маркази телефон рақамлари:
+998 71 2067169; +99871 2067170; +99871 2067172.
Электрон манзил: meva@agro.uz

ҲУДУДИЙ ШТАБЛАР
Қорақалпоғистон Республикаси (+998) 90−705−05−12
Андижон вилояти (+998) 97−339−44−43
Бухоро вилояти (+998) 91−443−07−31
Жиззах вилояти (+998) 94−919−19−29
Қашқадарё вилояти (+998) 98−776−01−09
Навоий вилояти (+998) 91−333−74−76
Наманган вилояти (+998) 99−971−02−09
Самарқанд вилояти (+998) 94−445−65−85
Сирдарё вилояти (+998) 97 777−31−11
Сурхондарё вилояти (+998) 97−352−74−74
Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри (+998) 93−375−22−00
Фарғона вилояти (+998) 91−112−71−00
Хоразм вилояти (+998) 90−719−62−78