Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими 20 минг доллар пора олаётганда ушланди, дея хабар бермоқда ЎзА.

У фуқаролардан бирини 35 минг доллар эвазига тоғли ҳудуддан 500 гектар яйлов ерни электрон аукцион савдода ютиб, ҳужжатларини расмийлаштириб беришига ишонтирган.

Ҳокимлик ходими талаб қилинган пулнинг 20 минг долларини аванс сифатида олаётган вақтда ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан ушланди.