Бугун соат 07:22 ларда Тошкентнинг Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзе 31-уй олдида дарахт автомашиналар устига қулаганлиги бўйича Тошкент шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: ФВВ

Воқеа жойига зудлик билан 1 та қутқарув экипажи етиб борган. Дарахт қулаши натижасида 6 та (Kia, Jentra, Nexia-3, Damas, Cobalt, Niva) енгил автомобиль шикастланган. Ҳозирда юзага келган вазият оқибатлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этилмоқда. Ҳодиса оқибатида жабрланган ёки ҳалок бўлганлар йўқ.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан кучли шамол ва ёғингарчилик вақтида автотранспорт воситаларини дарахтлар остида қолдирмасликни сўради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзгидромет ёғингарчиликлар март ойи охиригача давом этиши, 18 март куни айрим ҳудудларда шамол тезлиги 22−27 м/с гача кучайиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.