Ойбек Мирзабеков Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

У бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган Ойбек Ходжаевнинг ўрнини эгаллади.

Ойбек Мирзабеков (1980 й. т) тайинловга қадар «Ўзсаноатэкспорт» АЖ бошқаруви раиси лавозимида ишлаган.