Япониядан Ўзбекистонга 201,6 минг доза AstraZeneca вакцинаси гуманитар ёрдам сифатида олиб келинди, дея хабар бермоқда ССВ ахборот хизмати.

Аввалроқ, қарийб 2 млн доза Pfizer вакцинаси олиб келинганди. Шу билан айни вақтда республикага келтирилган вакциналарнинг умумий сони 61 470 153 дозага етди.

Вакциналарнинг турлари бўйича сони қуйидагича:

  • 2 606 080 дозаси AstraZeneca;
  • 41 996 268 дозаси ZF-UZ-VAC2001;
  • 1 341 790 дозаси «Sputnik V»;
  • 8 580 460 дозаси Moderna;
  • 4 626 180 дозаси Pfizer/BioNTech;
  • 1 976 000 дозаси Sinovac;
  • 343 375 дозаси Sputnik Light вакцинасидир.

Шундан 47,3 миллион дозадан ортиқ вакцина эмлаш жараёнларида қўлланилди. Ҳозирда республикада коронавирус инфекциясига қарши 14 111 439 доза вакцина захираси мавжуд.