Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова табаррук 86 ёшда бандаликни бажо келтирди, дея хабар қилди Ўзбек Миллий Академик драма театри.

Тўти Юсупова 1936 йил 10 мартда Самарқанд вилоятида туғилган. Тошкент театр ва рассомлик институтида таҳсил олган. 1957 йилда Муқимий номидаги ўзбек мусиқали комидия театри, 1958 йилдан ўзбек миллий академик драма театрида фаолият олиб борган.

«Қутлуғ қон» (Ойбек, Нури ролида), «Бой ила хизматчи» (Ҳамза, Хонзода), «Келинлар қўзғолони» (Саид Аҳмад, Сотти), «Қиёмат қарз» (Ў.Умарбеков, Зеби) каби ўнлаб спектаклларда роллар ижро этди. Актриса кино соҳасида ҳам самарали ижод қилди.

Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган артист (1970), Ўзбекистон халқ артисти (1994), «Эл-юрт ҳурмати» (2000), «Фидокорона хизматлари учун» (2014) ва «Меҳнат шуҳрати» орденлари (2020) билан тақдирланган.