Бугун, 13 март куни соат 16:00 дан Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.

Бунга сабаб, М-39 автомобил йўлининг «Тахтақорача» довони қисмида (1138−1141 километрлари оралиғида) кучли ёмғир ёғиши оқибатида қисман ўпирилиш юзага келган.

Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида профилактик ишлар амалга ошириаётгани айтилди.

Довоннинг қайта очилиши бўйича ФВВ Матбуот хизмати қўшимча маълумот тақдим этишини хабар қилди.