«Газета.uz» пазандачилик саҳифаси бўлмиш Zira.uz билан биргаликда товуқ гўштидан таомлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.

Бақлажон ва пишлоқли товуқ гўшти


Бундай таомни тайёрлаш жуда мароқли ва қизиқарли. Товуқ гўшти, бақлажон ва моцарелла пишлоғи уйғунлашуви жуда мазали таъмни ҳосил қилади.

Товуқнинг лаҳм сонидан қозон-кабоб


Ушбу таомни бизнинг рецептимиз бўйича албатта тайёрлаб кўринг. Кечки овқат ёки тушлик учун олтин рангли картошка ва серсув товуқ гўштига тўла таом яратинг.

Қаймоқ-қўзиқоринли қайлада пиширилган товуқ филеси


Қаймоқли қайлада пишириладиган товуқ филеси жуда тез тайёр бўлади. Бундай таом такрорланмас таъмга ҳам эга бўлиб, бир мартадаёқ кўнглингизга ёқиши шубҳасиз.

Кўзачада пиширилган товуқ


Кўзачаларда тайёрланадиган бу таом жуда мазали бўлиб, ажойиб кўриниши билан кўпчиликни қизиқтирса ажаб эмас.

Товуқли «дангаса» хоним


Анъанавий таомни тайёрлашнинг яна бир осон усулини эътиборингизга тақдим этамиз. Бундай хоним оддий масаллиқлардан тайёрланиб, аммо тугилиш усули сиз учун ноодатий бўлиши аниқ.

Товуқ оёқчалари ва гречка


Бу таомда товуқ оёқчалари гречка ва сабзавотлар билан бир идишда ўз таъмини уйғунлаштирган ҳолда пиширилади. Бундай таом сиз ва оила аъзоларингиз учун ажойиб топилма бўла олади.

Янада кўпроқ рецептлар — Zira.uz сайтида.

Facebook: fb.com/zirauz
Instagram: @zirauz
Telegram (ўзбек тилида): t.me/zirauzuz
Telegram (рус тилида): t.me/zirauz
Telegram чат-гуруҳ: t.me/zirauz_chat
Таҳририят телефон рақами: (+99878) 148−15−55
Telegram: (+99899) 837−15−15