Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликларнинг сони 5,5 минг нафардан ошди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ.

11 март куни Украинадан Польшанинг Катовице аэропорти орқали яна 254 нафар Ўзбекистон фуқароси Ўзбекистонга олиб келинди. Улар орасида 69 нафар аёл, 37 нафар вояга етгаман шахс ва 14 нафар чақалоқ бўлган.

28 февралдан 11 мартга қадар 25 та авиарейс ташкиллаштирилди ҳамда ҳарбий ҳаракатлар кечаётган ҳудудлардан 5 634 нафар ўзбекистонликлар қайтарилди.

Аввалроқ, Украинани тарк этган 98 нафар Ўзбекистон фуқароси Бухарест (Руминия) аэропорти орқали Молдовадан эвакуация қилингани ҳақида ёзгандик.