Амманда ўтаётган бокс бўйича Осиё чемпионатининг ёшлар ўртасидаги баҳсларнинг ярим финали доирасида -54 кг вазнли Абдували Бўрибоев протест орқали финалга чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

У ярим финалда ҳиндистонлик рақиби Ананд Ядав билан жангда фаол ҳаракат қилган, якунда эса ҳакамлар ҳинд боксчисининг ғалабасини қайд этишди.

Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари мазкур жанг натижаси юзасидан «протест» берган. Шундан сўнг, жанг қайта кўриб чиқилди. Якунда Абдували Бўрибоев финал йўлланмасини қўлга киритди.


Боксчиларнинг раундлар бўйича очколари. Фото: IBA Boxing.

Шу тариқа ёшлар тоифасида финалга йўл олган ўзбекистонлик боксчилар сони 10 нафарга етди:

  1. Хўжаназар Нортожиев — (-51 кг)
  2. Абдували Бўрибоев — (-54 кг)
  3. Бахтиёр Асадов — (-57 кг)
  4. Жавоҳир Умматалиев — (-63,5 кг)
  5. Фазлиддин Эркинбоев — (-67 кг)
  6. Алишер Аюбов — (-71 кг)
  7. Раҳматилло Бойматов — (-75 кг)
  8. Абдулазиз Абдураҳмонов — (-80 кг)
  9. Жамолиддин Қозоқов — (-86 кг)
  10. Айназар Кенесбаев — (-92 кг)

Бундан ташқари, қизлар ўртасидаги баҳсларда ҳам ўзбекистонликларда 9 та финал йўлланмаси мавжуд.