Фото: Шуҳрат Латипов / «Газета.uz»
Долларнинг расмий курси 11 минг сўмга яқинлашди
Марказий банк белгилаган расмий курсга кўра, долларнинг сўмга нисбатан курси 40,70 сўмга қимматлаб, 11 минг сўмга яқинлашди. Рубль курси ҳам бироз ўсди, евро эса пастлади.
Lotinchada
11 март 2022, 16:53
Иқтисодиёт
Марказий банк 14 мартдан бошлаб Ўзбекистонда хорижий валюталарнинг алмашинув курсини белгилади.
- 1 АҚШ доллари 40,70 сўмга кўтарилди ва 10 998,06 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 34,26 сўмга пасайди ва 12 062,67 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 2,77 сўмга кўтарилди ва 94,79 сўмга тенг бўлди.