Европанинг бир қатор давлатларида ўта йирик ҳажмдаги ўғирликларни содир этган уюшган жиноий гуруҳга алоқадорликда гумонланиб, халқаро қидирувга берилган шахс Ўзбекистонда қўлга олинди.

Операция Македониянинг Интерпол Миллий марказий бюроси (ММБ) маълумотларига асосан Ўзбекистон Интерпол ММБ ходимларининг кўмагида амалга оширилди.

«Ўтказилган музокаралар ва тезкор ахборий кўмак шарофати билан қидирувдаги шахс суд олдида жавоб бериши ва жазо ўташи учун хорижлик ҳамкасбларга топширилди», — дейилади Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси хабарида.