Тошкент шаҳрида яқин 2 соат ичида кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши кутилмоқда, деб хабар берди Ўзгидромет.

Шунингдек шамол тезлиги 12−14 м/с кучайиши мумкин.

Ўзгидромет ҳайдовчилардан тезлик меъёрига риоя қилган ҳолда эҳтиёткорлик билан ҳаракат қилишларини, зарурат бўлмаса ушбу вақт оралиғида автомашинада харакатланишни имкон қадар чеклашларини сўрамоқда.

Фавқулодта вазиятлар вазирлиги кучли шамол вақтида хавфсизлик чоралари ҳақида эслатди.

Унга кўра:

  • яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
  • электр ва газ воситаларини ўчириш;
  • кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
  • кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
  • шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
  • очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;
  • бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
  • кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.