ТИВ уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудлардан ўзбекистонликларни олиб чиқишни бошлади

Украинадан Польша орқали эвакуация қилинган ўзбекистонликлар сони 5037 нафарга етди. Суми шаҳридан 23 нафар талаба эвакуация қилинган. ТИВ эвакуация ишларида асосий эътибор уруш ҳаракатлари кузатилаётган чекка ҳудудларда қолиб кетган Ўзбекистон фуқароларини олиб чиқишга қаратилганини маълум қилди.

Пластик карточкалардан пул ўғрилаш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади

Эндиликда пластик карталар ва банк ҳисобрақамлардан пул ўғрилаш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида эътироф этилади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168 ва 169-моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни кўзда тутган қонунни қабул қилди.

Қашқадарёда 3 кишини яшин урди, улардан бири вафот этди

Деҳқонобод туманида 3 кишини яшин урди. Натижада улардан бири вафот этди, қолган иккисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Қашқадарёда кучли шамол томларни учириб, симёғочларни қулатиб юборди

Қашқадарёнинг қатор туманларида кучли шамол биноларнинг томини учириб, симёғочларнинг қулашига сабаб бўлди. Уч киши жароҳатланди.

Автомобиль олди-сотдисини нотариал расмийлаштирганлик учун давлат божи камайтирилади

Қонунчилик палатаси депутатлари бир қатор давлат божи миқдорларини камайтиришга оид қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. Жумладан, ҳужжатда барча автомобилларнинг олди-сотди шартномасини нотариал расмийлаштирганлик учун давлат божини ягона — 810 минг сўм, «гендоверност» учун эса — 540 минг сўм этиб белгилаш назарда тутилган.

Ўзбекистонга 2,2 млн дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

Чоршанба куни Ўзбекистон COVAX дастури доирасида коронавирусга қарши 2 млн 257,6 минг доза Moderna вакцинасини қабул қилиб олди.

Фото: Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси тақдим этилди

Унинг марказида олимпия стадиони, ёпиқ спорт мажмуалари, сув спорти саройи, машғулот майдончалари, эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади. Мусобақалар бўлмаган вақтда эса шаҳарчада Олий спорт маҳорати институти, спорт федерациялари фаолият олиб боради. Янги Ўзбекистон кўчасида дарахтлар экилиб, сайилгоҳ ташкил этилади (фото).

Uzbekistan Airways иккинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилиб олди

Uzbekistan Airways авиакомпаниясига иккинчи А321neo NX ҳаво кемаси олиб келинди. Самолёт Тошкент — Лондон, Тошкент — Сеул, Тошкент — Куала Лумпур каби йўналишларда қатновни амалга оширади.

Uzbekistan Airways Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни йўлга қўймоқда

Uzbekistan Airways «йўловчилар орасида талабнинг ортиши» муносабати билан Тошкентдан Москва ва Санкт-Петербургга қўшимча рейсларни жорий қилмоқда.

Тожикистон Ўзбекистоннинг ковид-сертификатларини расман тан олди

15 мартдан бошлаб Тожикистон-Ўзбекистон давлат чегарасидаги назорат-ўтказиш пунктлари фаолияти одатдаги иш режимига ўтказилмоқда. Тожикистон ҳукумати МДҲ давлатлари, шу жумладан Ўзбекистон томонидан берилган коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатларни расман тан олишни бошлади.

Депутатлар Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда

Депутатлар йўлларда фуқаролар манфаатларининг устуворлигини таъминлаш, экологияни муҳофаза қилиш, пиёда ва велосипед ҳаракатига шароит яратишни назарда тутувчи «Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда. «Бундан буён автомобил ҳайдашнинг ўзи бўлмайди. Масъулият бир эмас, ўн баравар ошади», — деди Расул Кушербаев.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақола ва фоторепортажлар:

Европа Россия газисиз яшай оладими?

22 февраль куни Германия канцлери Олаф Шольц «Шимолий оқим-2» лойиҳасининг сертификациясини тўхтатди. Кўп ўтмай АҚШ ушбу лойиҳа операторига қарши чекловлар қўйгани маълум қилинди. 24 февраль куни Россия Украинада «махсус ҳарбий операция» эълон қилганлиги ортидан эса газ нархлари кескин ошишни бошлади. Айни вазиятда Европа ва Россиянинг энергетика соҳасидаги кўплаб мутахассислари Европанинг Россия газисиз яшай олиш имкониятини таҳлил қилишмоқда.

Яшил iPhone 13, iPhone SE ва энг кучли компьютер — Apple ўзининг янги маҳсулотларини тақдим қилди

Apple компанияси iPhone SE, iPad Air ва бошқа янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказди. Янгиланган iPhone SE смартфони энди A15 Bionic процессорига эга. Тақдим этилган янги iPad Air эса MacBook компьютерларида ўрнатилган М1 процессорига эга бўлди. Шунингдек, компания ўзининг барча компьютерларидан кучлироқ деб ҳисоблайдиган MacStudio`ни ҳам намойиш қилди.

Аёлларни табриклаётган Тошкент — фото

Пойтахт аҳолиси хотин-қизларни байрам билан қандай табриклаётгани ҳақида «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.

Россияда фаолиятини тўхтатган ёки қисман чеклаган глобал компаниялар рўйхати кенгайиб бормоқда

Apple, BMW, Lego, Ikea, Canon, FedEx каби логистика, рақамли технологиялар, онлайн-дўконлар, етказиб бериш хизматлари ва бошқа соҳаларда фаолият юритувчи глобал компаниялар Украинадаги уруш ортидан Россияда ўз фаолиятини тўхтатмоқда.