Жорий йилнинг 5−9 март кунлари кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи эълон қилинди, дея хабар берди Ўзгидромет.

Унга кўра:

  • Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузар, Косон туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқорғон;
  • Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарканд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттагўрғон;
  • Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех, Кармана;
  • Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафарабод;
  • Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бустонлиқ, Паркент, Юқори-Чирчиқ, Пискент, Бекобод;
  • Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқурғон;
  • Фарғона вилоятининг Сўх, Фарғона, Бешариқ;
  • Андижон вилоятининг Андижон, Жалал қудук, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Улуғнор туманларида сел келиши хавфи эълон қилинди.

Ўзгидромет Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларига амал қилишни сўрамоқда.