Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 3 мартдан амал қилувчи курсларини эълон қилди.
- 1 АҚШ доллари 26,03 сўмга кўтарилди ва 10 887,83 сўмни ташкил этмоқда;
- 1 Евро 94,98 сўмга пасайди ва 12 066,98 сўм деб баҳоланди;
- 1 Рубль 15,38 сўмга пасайди ва 99,73 сўмга тенг бўлди.
Марказий банкнинг валюталар курси архиви маълумотларига кўра, рублнинг сўмга нисбатан курси 2017йил 5 сентябрдан буён илк бор икки хонали рақамга тушди.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин рублнинг сўмга нисбатан расмий курси 6,51 сўмга кўтарилиб, 115,11 сўмниташкил этганди.
Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.