1 март куни эрталаб Россия ҳарбийлари Озодлик майдони ва Харьков вилояти давлат администрацияси биноси ракетадан ўққа тутди, деб хабар бермоқда Украинанинг фавқулодда вазиятлар бўйича давлат хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, администрация майдони, опера театри, филармония биноси ва турар-жой массивининг бир қисми (4−5 қаватлари)га зарбага учраган. Ўққа тутиш оқибатида олти киши жароҳат олган, улар орасида бир нафар бола ҳам бор. Ҳалок бўлганлар сони аниқлаштирилмоқда, дейилади хабарда.


Куни кеча оғир артиллерия қуролидан Харьковнинг аҳоли турар-жой массивлари ўққа тутилган эди. Оқибатда 11 киши ҳалок бўлди, 30 дан зиёди жароҳат олди.