26 февраль куни Ўзбекистонда 125 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилди. Бу бир кун олдинги (138 та) кўрсаткичдан камроқ.

Қолаверса, 19 нафар (бир кун аввал — 21) кишида пневмония аниқланди, деб хабар бермоқда ССВ.

Пандемия бошланган санадан бошлаб то ҳозирги кунга қадар 236 299 нафар фуқаро коронавирусга чалинган.


Кеча энг кўп ҳолатлар Тошкент шаҳри (50) ва вилоятида (24), Самарқандда (10) рўйхатга олинди. Қолган ҳудудларда эса 8 тадан (Бухоро) паст кўрсаткич қайд этилган. Қорақалпоғистон ва Фарғона вилоятида 1 нафардан фуқаро вирус юқтириб олган.

Вирусдан тўлиқ даволанганларнинг умумий сони 232 597 нафарни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор ковид асоратлари оқибатида вафот этди. Расмий статистикага кўра, касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 1633 нафарни ташкил қилмоқда.