Президент Қорақалпоғистонга ташрифини кутилганидан аввал якунлади

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи эълон қилинган санадан бир кун олдин якунлади. Сафар уч кунга режалаштирилган эди.

Кремль: Шавкат Мирзиёев Россиянинг Украинада амалга ошираётган ҳаракатларини тушунишини билдирди

Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари телефонда мулоқот қилиб, «Украинадаги демилитаризация ва денацификация» вазиятини муҳокама қилишди.

Ўзбекистон Украинадаги фуқароларини Польша орқали эвакуация қилади

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фуқароларни Польша орқали эвакуация қилишини хабар қилди. Львовга келган ўзбекистонликлардан диаспора вакили Маруф Салиевга мурожаат қилиш сўралган. Эвакуация вақтида қариялар, болалик аёллар, талабалар ва болалар устунликка эга бўлади.

Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланмоқда — Абдулла Арипов

25 февраль куни Евросиё ҳукуматлараро кенгаши аъзолари йиғилишида бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон Евроосиё тараққиёт банкига аъзо бўлишга тайёрланаётганини таъкидлади.

Пойтахтдаги ДХМлар эски «права»ни алмаштириш учун сўнгги мижоз қолгунича хизмат кўрсатади

Давлат хизматлари агентлиги эски ҳайдовчилик гувоҳномасини мажбурий алмаштириш муддати тугаётгани муносабати билан ДХМларга кунига 700 нафаргача фуқаро мурожаат қилаётганини маълум қилди. Шундан келиб чиқиб, энди пойтахтнинг 10 та туманидаги ДХМлар янги гувоҳномани бериш учун сўнгги мижоз қолгунича фаолият кўрсатади.

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳининг бешинчи йиғилишига тайёргарлик кўрмоқда

ИТСВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Лазиз Кудратов ва Европа парламентининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси раиси Дэвид Макаллистер Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳамда «GSP+» Преференциялар бош тизимидан фойдаланиш доирасида ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар.

ЕОИИ Ўзбекистоннинг алоҳида лойиҳаларда иштирок этиш таклифини қўллаб-қувватлади

Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши Ўзбекистоннинг тўрт йўналишда, жумладан, темир йўл транспортини рақамлаштириш, «Евроосиё Экспресс» лойиҳаси ва бошқа йўналишларда ЕОИИ ишидаги иштирокини кенгайтириш ташаббусини қўллаб-қувватлади. Шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов темир йўл ва автомобиль транспортида йўловчи ташишни тиклашни таклиф қилди.

Июлгача 4 млн доза Pfizer, 7,5 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинади — Баҳодир Юсупалиев

Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати раҳбари Баҳодир Юсупалиев март, июнь ва июль ойларида яна 4 млн доза Pfizer, 7,5 млн доза Moderna вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Қолаверса, Ўзбекистонда яна 10 млн доза ўзбек-хитой вакцинаси ҳам ишлаб чиқарилган.

Навоийда ноқонуний олтин қазиб олаётган 54 киши қўлга олинди

Навоий вилоятидаги Лолазор эски тилла конларида Навоий, Самарқанд ва Бухородан келган 54 нафар фуқаро лицензиясиз олтин қазиб олаётгани вақтида ушланди. Улар қазиб олган, таркибида олтин зарралари бўлган қум эса текширув учун Навоий кон-металлургия комбинатига юборилди. Аввалроқ, айни шу ҳудудда 4 кишини қум босиб қолганди.

Ўзини метродаги поезд остига ташлаган эркак воқеа жойида вафот этган

Тошкент шаҳрида ўзини метро поезди остига ташлаган эркак Сирдарёнинг Сардоба туманидан бўлган. У воқеа жойида вафот этган.

Hududgaz Jizzax корхонасининг икки нафар ходими пора олаётган вақтида ушланди

«Hududgaz Jizzax» газ таъминоти филиали ходимлари тадбиркорнинг 384,6 млн сўмлик қарзини пора эвазига камайтириб бермоқчи бўлган. Улар пора олган вақтида қўлга олинган.

5 баҳо учун сомон ташиттирган устозимни иккита шарт билан ишга олгандим — Абдуқодир Тошқулов

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ўзининг талабалик йиллари, илгари ОТМга ҳужжат топширишда кузатилган қийинчиликлар, талабалар ўртасидаги маҳаллийчилик, пул топиш учун қора иш қилишга тўғри келгани ҳақида сўзлаб берди. Қолаверса, сессияда фанларни ёпиб юрган йилларини эсга олар экан, 5 баҳо эвазига 4 «тележка» сомон ташиттирган устозини университетга ректор бўлгач, иккита шарт билан ишга олганини айтди.

Дам олиш кунлари об-ҳаво иссиқ бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда қиш фаслига ҳос бўлмаган жуда илиқ ҳарорат бўлиши кутилмоқда. Бу Эрон ҳудудларидан кириб келадиган ҳаво ҳисобига юз беради. Ҳарорат кундуз кунлари +23…+25 даражагача кўтарилади. Февралнинг сўнгги кунида эса Фарғона водийсидан бошқа барча ҳудудда ёмғир ёғади.

Коронавируснинг кунлик ҳолати бироз кўпайди

Пайшанба куни 156 кишининг COVID-19`га торширган тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, бир кун олдин ушбу кўрсаткич — 140 тани ташкил қилганди. Қолаверса, 26 кишида пневмония аниқланди.