Украина Олий Радаси (парламенти) мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга овоз берди, дея хабар қилди УНИАН. Айни пайтда пойтахт Киев ва бошқа шаҳарлардаги бомбапаноҳлар очилган.

Сал аввал Украина президенти Украина ҳукумати бутун мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳарбий ҳолат эълон қилаётгани ҳақида баёнот билан чиққан эди.

«Биз мамлакат ҳудудида ҳарбий ҳолат жорий этяпмиз», — деб айтган эди Зеленский ўзининг Telegram-каналида.

Россия зарбаси

Зеленскийнинг баёнотига кўра, Россия қўшинлари мамлакатдаги ҳарбий инфратузилмаларга зарба берган.

«Россия инфратузилмаларимиз, чегарачиларимиз ва чегарадаги отрядларимиз бўйлаб зарбалар берди. Украина бўйлаб кўплаб шаҳарларда портлашлар овози эшитилди», — деди Владимир Зеленский.

Зеленский мамлакат ҳудуди бўйлаб ҳарбий ҳолат жорий этилаётганини эълон қилиб, барча украиналикларни ҳотиржамликни сақлашга ва уйда қолишга чақирган.

Украина Олий Радаси мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилишга овоз берди. Айни пайтда Киев ва бошқа шаҳарларда бомбапаноҳлар очилган.

Киев метросига кириш бепул бўлди. Эндиликда у бомбапаноҳ сифатида ҳам хизмат қилади.

Байден ва Зеленский мулоқоти

Ушбу воқеалар фонида АҚШ президенти Жо Байден Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди.

«Президент Зеленский бугун кечқурун менга мурожаат қилди ва биз ҳозиргина гаплашдик. Мен Россия ҳарбий кучларининг бу асоссиз ва асоссиз ҳужумини қораладим», — дея маълум қилди у.

АҚШ президенти эртага G7 етакчилари билан учрашиши, унда АҚШ ҳамда унинг иттифоқчилариз ва ҳамкорлари Россияга нисбатан қаттиқ санкцияларни жорий қилишини билдирди.

«Биз Украина ва украин халқига қўллаб-қувватлаш ва ёрдам беришда давом этамиз», — деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Донбассда «махсус ҳарбий операция» бошланганини эълон қилди, бироқ Украинанинг Киев, Харьков ва бошқа шаҳарларида ҳам портлашлар бошланди.

Айни пайтда Россия Мудофаа вазирлиги Украина қуролли кучлари авиабазалари ҳарбий инфратузилмалари тўлиқ ишдан чиқарилгани ҳақида маълум қилмоқда. Украина томони ҳаммаси стабил ҳолатда эканлиги, барча қўшинлар ўз жойида хизматни давом эттираётганини билдирган.