Россия Федерациясининг Ростов-на-Дону (Платов) ва Краснодар шаҳарлари халқаро аэропортлари фаолияти вақтинча тўхтатилгани муносабати билан Uzbekistan Airways авиакомпанияси бир қатор режалаштирилган мунтазам қатновлар бекор қилинганлигини маълум қилди.

Бекор қилинган рейслар:

HY-9647/9648 Тошкент-Ростов-на-Дону-Тошкент йўналишида — 25, 27-феврал ва 2-март кунлари;

HY-9687/9688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида — 27-феврал и 1-март кунлари

HY-3687/3688 Тошкент-Краснодар-Тошкент йўналишида — 2-март куни.

Бекор бўлган парвозлар йўловчилари авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки парвозлар қайта тикланганидан кейин бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга эканликлари айтилди.

Аввалроқ Uzbekistan Airways иккита иккита мантазам HY-3731/3732 Тошкент — Киев — Тошкент рейсларини бекор қилингани ҳамда Наманган — Краснодар йўналиши бўйича HY-9825 рейси ортга мажбурий қайтаётганини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Украина атрофидаги вазият кескинлашгани муносабати билан Россия жанубидаги 12 та аэропорт фаолияти 2 мартга қадар тўхтатилди. РФ Украина билан чегара ҳудудларининг ҳаво кенгликлари фуқаро авиацияси учун ёпилганини эълон қилди.