Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

«Бу гал янгиликлар, ўзига хос жиҳатлар кўп. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади», — дейилади хабарда.

Ташриф ҳам уч кун бўлади, илгари бир ёки икки кун давом этарди.