22 февраль куни Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган 138 (аввалги кун — 175) киши ва пневмонияга чалинган 27 (31) киши рўхатга олинган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Бу 5 январдан бери кузатилган энг паст кўрсаткич бўлди. Ўша куни 146 та ҳолат қайд этилганди.

Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 235,7 минг нафарни ташкил этди.

Фото: ССВ.

Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида мос равишда 56 (бир кун аввал — 88) ва 21 (39) тагача камайгани кузатилмоқда. Самарқанд вилоятида 18 та, бошқа вилоятларда эса касаллик аниқланганлар сони 10 тадан кўп эмас.

Телеграмдан фойдаланасизми? Муҳим янгиликларни ўтказиб юбормаслик учун каналимизга аъзо бўлинг.

Шунингдек, кун давомида вирус асоратлари оқибатида 1 нафар бемор вафот этди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1624 нафарни ташкил қилди.