Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Юрий Гагарин кўчасини реконструкция қилиш ишлари бошланди, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати. Иш режалар эълон қилиниши ва шаҳарнинг бошқа кўчалари ва майдонлари, шу жумладан Космонавтлар майдонини реконструкция қилиш ишлари бошланиши билан бир вақтда старт олди.

Фото: Евгений Скляревский / Facebook.

Юрий Гагарин ҳайкали ўрнатилган майдонда Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги илмий-эксперт кенгашидан рухсат олиниб, таъмирлаш ва реставрация ишлари олиб борилади. 1962 йилги ёдгорлик маданий ва моддий мерос объtктлари рўйхатига киритилган.

Фото: Евгений Скляревский / Facebook.

Чилонзор тумани ҳокимлиги вакилларининг сўзларига кўра, бетон плиталарни янгилаш, янги дарахтлар экиш ва эскиларига шакл бериш, Дубайдан келтириладиган ўриндиқлар ўрнатиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, хиёбон бўйлаб уйларнинг фасадини янгилаш ва очиқ балконлар кўзда тутилган. Хиёбондан дўконлар олиб ташланади, эгаларига компенсация тўланади ёки бошқа жойга жойлаштирилади.

Фото: Евгений Скляревский / Facebook.

Чилонзор тумани ҳокими ўринбосари А. Аҳмедов Гагарин майдонига олиб чиқадиган ер ости ўтиш йўли ҳам таъмирланиб, чироқлар ўрнатилади.

«Чиройли бўлса бўладики, ёмон бўлмайди», — деди у. Ишлар 1,5−2 ой давом этиши мумкин. «Худо хоҳласа, Наврўзга улгурсак, Наврўзда бўлади ёки уч-тўрт кун ўтади», — дея қўшимча қилди ҳоким ўринбосари.

Туман маъмуриятининг аниқлик киритишича, Гагарин хиёбонидан олинган бетон плиталари «Бостирма» маҳалласидаги каналнинг 770 метрини (канал узунлиги 1994 метр) бетонлаштиришга ишлатилади.

«Газета.uz» аввалроқ Космонавтлар майдони, «Марварид» уйи олдидаги боғ ва Бобур кўчаси реконструкцияси тафсилотларини ёзган эди.