Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди

Ўзбекистонда Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди. Депутатлар томонидан туризм вазири сифатида Азиз Абдуҳакимов, спорт вазири сифатида эса Адҳам Икрамов номзодлари маъқулланди.

1 ноябргача Тошкентнинг 11 та кўчасида пуллик йўл бўйи «парковкалари» ишга туширилади

1 ноябргача Тошкентнинг Амир Темур, Нукус, Миробод, Шевченко ва бошқа кўчаларида (жами — 11 та) автоматлаштирилган йўл бўйи пуллик автомобиль тўхташ жойлари ташкил этилади. Шунингдек, 5 йил ичида 80 та кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиши режалаштирилган.

«Авваллари шаҳар марказидан Сергелига такси келиши қийин эди» — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллалар ҳаёти, саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманига ташриф буюрди. Давлат раҳбари «Дўстлик» маҳалласида маҳалла раиси, профилактика инспектори, ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар бўйича масъуллар билан суҳбати давомида туманни обод қилиш кераклигини айтди.

«Нега ҳаммаёққа шундай қилмайсизлар?» — президент Янгиҳаёт туманидаги мурал ҳақида

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманидаги «Дўстлик» маҳалласига ташрифи давомида кўп қаватли уйнинг деворига чизилган «Дўстлик рамзи» муралига эътибор қаратган. «Бу мурал ҳам одамнинг кайфиятига ижобий таъсир қилади», деган президент.

«Етти ўлчаб бир кесиб, маршрутларни аниқлаймиз» — президент Тошкентда трамвай ҳаракатини тиклаш ҳақида

Шавкат Мирзиёев бугун Янгиҳаёт тумани фаоллари билан учрашувда жамоат транспорти, хусусан, трамвай ҳақида сўз очган. Давлат раҳбари трамвайни хавфсиз, экологик тоза транспорт деб атаб, уни Тошкентга қайтариш қарорини «адолатли» дея баҳолаган.

Сергелидаги 409 та ёғоч уй бузилади — президент

Президент Шавкат Мирзиёев «Спутник» мавзесидаги авария ҳолатига келиб қолган ёғоч уйлар бузилиб, уларнинг эгаларини замонавий кўп қаватли турар жойларга кўчириш дастури бошланишини маълум қилди. Шунингдек, уй эгаси кўчишни истамаган тақдирда, у кўчирилмаслиги қўшимча қилинган.

Президент: «Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ»

Шавкат Мирзиёев Янгиҳаёт туманига ташрифи чоғида маҳалла давлатнинг асоси экани, у обод бўлса, мамлакат обод бўлишини таъкидлади. «Кўраяпсизлар, замон таҳликали бўлиб турибди. Қийинчиликсиз оила бўлмаганидек, қийинчиликсиз давлатнинг ўзи йўқ. Биз ҳам сабр билан, илм билан, меҳнат ва ҳаракатимиз билан режаларимизни амалга ошираяпмиз», — деди у.

Кейинги йилда Тошкент шаҳрида 18 метрли «гармошкали автобуслар» ҳаракатлана бошлайди

Президент қарорига кўра, 2025 йилгача пойтахтда 1063 та янги автобуслар ҳаракатланишни бошлайди. Улардан 53 таси 2023 йилда ҳаракатга тушириладиган катта сиғимли 18 метрли автобуслар бўлади. Ушбу «гармошкали автобуслар» пойтахтнинг 11 та магистрал йўналишида ҳаракатланади.

Фарғона йўлидаги ажратилган йўлакнинг «ишлашини» таъминлаймиз — Анвар Жўраев

Тошкентда 2025 йилгача 11 та кўчада тезюрар автобуслар ҳаракати учун алоҳида йўлаклар ташкил этиш режалаштирилган. Ҳозирда фақат Фарғона йўли кўчасида автобуслар юриши учун мўлжалланган, бироқ машиналар ҳам юраверадиган йўлак мавжуд. Транспорт бошқармаси раҳбари Анвар Жўраев камералар ўрнатган ҳолда йўлакларнинг автомобиллардан ҳолилиги таъминланишини маълум қилди.

Пойтахтдаги Гагарин кўчаси ва майдонини реконструкция қилиш бошланди

Тошкентнинг Гагарин кўчасида ҳам реконструкция ишлари бошланди. Бу ерда аллақачон йўлак плиталари олиб ташланган, уйларнинг фасадлари янгиланади, ўриндиқлар ўрнатилиб, янги яшил майдонлар барпо этилади. Гагарин майдони Маданий мерос агентлигидан рухсат олинганидан кейин таъмирланади.

Наврўз байрамини умумхалқ сайиллари шаклида ўтказишга рухсат берилди

Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрамини умумхалқ сайиллари шаклида ўтказишга рухсат берувчи қарорни имзолади. Жумладан, Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» мажмуасида алоҳида дастурлар асосида халқ сайиллари ташкил этилади. Байрам арафасида умумхалқ ҳашарлари ўтказилади.

Ўзбекистонликлар Наврўзда кетма-кет 5 кунгача дам олади

Президент фармонига кўра, Наврўзда ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар кетма-кет беш кун дам олади.

Замонавийлашган жамият тараққиётини алоҳида шахслар эмас, тизим таъминлайди — Содиқ Сафоев

Сенатор Содиқ Сафоев Халқаро мунозара клубидаги чиқишида мамлакатни модернизация қилишнинг белгиларини санаб ўтди. «Замонавийлашган жамият доимий тараққиётни таъминловчи ички механизмларга эга. Бу алоҳида шахсга эмас, тизим ишлашига боғлиқ», — деди у.

Дам олиш кунлари илиқ об-ҳаво кутилмоқда

Дам олиш кунларида қуруқ ва бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ҳаво баҳорги қийматларга қадар исийди, якшанба куни термометр устуни +17 даражага кўтарилади.

Фарғона водийсидаги АГТКШ 19 февраль соат 06:00 гача вақтинча ёпилди

«Ўзтрансгаз» республикада кузатилган совуқ об-ҳаво туфайли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида чекловлар жорий этилишини маълум қилди. Жумладан, Фарғона водийсидаги АГТКШлар фаолияти 18 февраль куни 14:00 дан 19 февраль 06:00 гача вақтинча тўхтатилди.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Насибулла Мўминов Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари этиб тайинланди. Шунингдек, вилоятнинг Хўжаобод ва Пахтаобод туманларига ҳокимлар тайинланди.

«Газета.uz»да эълон қилинган мақолалар:

Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси: Ишлаётгандек кўринишни тўхтатиш керак

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вақти-вақти билан нафақат бефойда, балки зарарли бўлган, вазиятни яхшилашга ёрдам бермайдиган ташаббуслар билан чиқмоқда. Улардан бири — йўлларга ўқувчилар муляжларини ўрнатишдир. ЙҲХБ ва ҳокимиятлар ҳатто мутахассис бўлмаганлар ҳам кўриб турган камчиликларни пайқаганлари йўқ.

Қўлланма: Телефон орқали коммунал тўловларни амалга ошириш

«Газета.uz» коммунал тўловларни ташкилот кассаларига бормасдан, тўлов иловалари Click, PayMe ва Apelsin орқали тўлаш ҳақида қўлланмани тақдим этади.

Карантин сабабли ҳарбий хизматга боролмаган чақирилувчи Мудофаа вазирлигидан хизматни ўташга рухсат сўрамоқда

«Газета.uz»га маълум бўлишича, 2021 йилда бир ойлик ҳарбий хизматга бориш учун тўловларни тўлиқ амалга оширган чақирилувчи карантин чоралари сабабли 27 ёшга тўлишидан олдин ҳарбий хизматга сафарбар қилинмаган. У Мудофаа вазирлигидан ҳарбий хизматни ўташга рухсат беришни сўрамоқда, чунки 2020 йилда вазирлик худди шундай вазиятдаги 27 ёшдан ошганларга ҳарбий хизматга рухсат берган. Депутат Расул Кушербаев бундай форс-мажор ҳолатларда масала фуқаро фойдасига ҳал қилиниши кераклигини таъкидлади.