Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди. Ушбу алмашинув курслари 18 февралдан кучга киради.

  • 1 АҚШ доллари 11,33 сўмга кўтарилди ва 10 856,41 сўмни ташкил этмоқда;
  • 1 Евро 4,48 сўмга пасайди ва 12 335,05 сўм деб баҳоланди;
  • 1 Рубль 1,36 сўмга пасайди ва 142,91 сўмга тенг бўлди.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 7,92 сўмга кўтарилиб, 10 845,08 сўмни ташкил қилганди.