Судьялар олий кенгаши яна беш нафар судьяни интизомий жазога тортди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, масъулиятсизлиги ва ишда йўл қўйган камчиликлари учун:

  • Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро судининг судьяси Э. Эшонбобоев;
  • Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг судьяси Л. Абдуллаев;
  • Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси Р. Заиров;
  • Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси Л. Махаммадиева;
  • Тошкент вилояти жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судининг раиси Т. Ҳайдаров интизомий жазога тортилган.

Илгарироқ, Бухоро вилояти судининг судьяси Ш. Неъматов судьялик қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилгани, Хоразм ва Навоий вилоятидаги суд раислари эса интизомий жавобгарликка тортилгани ҳақида хабар берган эдик.