Ўзбекистонда коронавирус билан касалланиш статистикаси пасайишда давом этмоқда. 16 февраль куни 241 киши коронавирус (аввалги кун — 296) ва 47 киши пневмония билан касалланган (52) . Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди.

Пандемия бошланганидан буён расман қайд этилган COVID-19 билан касалланганларнинг умумий сони 234,6 минг нафарни ташкил этмоқда.

Фото: ССВ.

Тошкент шаҳрида касалланганлар сони 94 тадан камайди (бир кун аввал 157 та), Тошкент вилоятида эса 60 тага (49) етди. Бошқа ҳудудларда бу кўрсаткич 15 тадан ошмайди.

Шунингдек, бир сутка давомида коронавирус таъсиридан 3 нафар ўлим қайд этилди. Расмий рўйхатга олинган ўлимларнинг умумий сони 1612 нафарни ташкил этмоқда.