ДХХ Сурхондарёда тез тиббий ёрдам муассасасига ишга киритиб қўйиш эвазига 1300 доллари талаб қилган фуқарони аниқлагани айтилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Денов тумани «Водий» маҳалласидаги тез тиббий ёрдам муассасаси ходими Ш. Б. ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, Ж.Ш. га муассасага ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.

Бунинг эвазига ундан 1300 АҚШ доллари пора сифатида олаётган вақтда ДХХ ҳамда вилоят ИИБ ходимлари томонидан қўлга олингани айтилмоқда.

Унгда Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) ва 28−211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари борлиги гумон қилинган ва ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.